01:02 / 24.08.2024
10

Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди
Фото: УзА
Ўзбекистон Республикаси президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Кўксарой қароргоҳида Озарбайжон Республикаси президентининг рафиқаси Меҳрибон Алиева билан учрашув ўтказди.

Давлат раҳбарларининг музокаралари доирасида ўтган суҳбат чоғида қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, бунда маданий-гуманитар алоқаларимиз, анъана ва қадриятларимиз муштараклиги алоҳида ўрин тутиши таъкидланди.

Фото: УзА
Сўнг биринчи хонимлар Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказидаги “Меҳрли мактаб” госпитал турдаги мактабда бўлдилар. Муассаса Ўзбекистонда янги йўналиш — госпитал педагогиканинг шаклланиши учун илмий ва амалий таянч ҳисобланади. Бу ерда узоқ муддат даволанаётган болалар таълим олиш ва ижод қилиш имкониятига эга.

Фото: УзА
Бугунги кунда республикамизда бундай муассасалар сони саккизта. Кўплаб эзгу лойиҳалар ташаббускори Меҳрибон Алиева ана шундай ўзига хос вазифани адо этаётган мактабдаги муҳитдан жуда таъсирланди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур кўргазмасига ташриф буюрилди ва миллий либослар намойиши билан танишилди.

Фото: УзА

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди