date
views 114

Нотўғри ёзилган жарималар устидан шикоят йўллаш хизмати ишга тушди

Нотўғри ёзилган жарималар устидан шикоят йўллаш хизмати ишга тушди
Эндиликда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ чиқарилган қарор ва хабарномалар бўйича эътирозингизни ортиқча оворагарчиликсиз ва ҳужжатларсиз онлайн билдиришингиз мумкин.

Бунинг учун my.gov.uz порталига кириб (ёки мобил илова орқали), «Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан чиқарилган қарор ва юбориладиган хабарномалар юзасидан мурожаат юбориш» хизмати танланади.

Сўнг эътирозни асословчи маълумотлар киритилиб, юбориш тугмаси босилади.

Мазкур хизмат ҳозирча синов тариқасида ишламоқда, 1 сентябрдан тўлиқ йўлга қўйилиши кўзда тутилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нотўғри ёзилган жарималар устидан шикоят йўллаш хизмати ишга тушди