1-сентябр, ҳар бир бола узоқ таътилдан сўнг жонажон синфдошларини, ўқитувчисини, мактаб хонасини кўришга ошиқади. Бунинг учун янги кийим-кечаклар, янги ўқув қуроллари харид қилиш лозим бўлади. Аммо шундай фарзандлар борки, ушбу буюмларни харид қилишга ёлғиз онасининг қурби етмайди. Бу харажатлар фарзандининг таъминоти учун алимент тўловчи айрим оталарнинг ёдидан кўтарилади шекилли.
Маълумки, юртимизда болаларнинг барча ҳуқуқлари қатори моддий таъминот олиш ҳуқуқи ҳам қонун билан кафолатланган.
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Д.Насировдан ундирувчи М.Қўзиева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадининг 1/4-қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган ижро варақаси бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Д.Насировдан 10 миллион сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги ундирилиб, М.Қўзиевага топширилди.
Келгусида М.Қўзиева томонидан ушбу пуллар фарзандининг келажаги учун сарф қилинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди