20:47 / 28.08.2024
52

Самарқанд вилояти ҳокимига хитойлик маслаҳатчи тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимига хитойлик маслаҳатчи тайинланди
Фото: ЎзА
Хитойлик Чэн Юэ Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Чэн Юэ Хитойнинг Шандун провинцияси тараққиёт ва ислоҳотлар комиссияси аъзоси ҳисобланади. Унинг тайинланиши ҳақида 2023 йил декабр ойида Турдимовнинг Хитойга ташрифи чоғида келишувга эришилган эди. Самарқанд вилояти ҳокими бунинг учун Хитой коммунистик партияси Шандун провинцияси партия қўмитаси котиби Лин Уга ўз миннатдорлигини билдирди.

Қайд қилинишича, Чэн Юэ Шандун провинцияси партия қўмитасининг котиби ўринбосари Ван Суйлян хоним бошчилигидаги делегация таркибида келди. Вилоят ҳокимлигида делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги янада жадал ривожланиш босқичига ўтганини қайд қилишди.

Ван Суйлян савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини айтиб, рақамли иқтисодиёт, ақлли шаҳар қурилиши, логистика ва бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилди.

Эркинжон Турдимов ушбу йўналишлар бугунги кунда бу давлат томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётганини билдириб, бу борада Шандун тажрибаси зарурлигини таъкидлади ва ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд вилояти ҳокимига хитойлик маслаҳатчи тайинланди