07:34 / 30.08.2024
30

Юзлаб дорихоналарда дорилар нархи асоссиз ошириб сотилгани аниқланди

Юзлаб дорихоналарда дорилар нархи асоссиз ошириб сотилгани аниқланди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси дори воситалари нархларини асоссиз ошириш ҳолатлари аниқланганини маълум қилди.

Қўмитанинг Fair tech ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича текшириш ўтказилганда 473 та дорихонада (133 та улгуржи ва 340 та чакана) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзага келгани маълум бўлди.

Дори воситаларини нархларини асоссиз ошириш натижасида истеъмолчилардан 5,4 миллиард сўмга яқин маблағ, яъни асоссиз даромад олинган. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳридаги дорихоналарда кузатилган: 71 та дорихонада 17 266 та ҳолатда 1 миллиард 911 миллион сўм миқдорда асоссиз маблағ олинган.

Ўрганишлар давомида жами 49 455 та шундай ҳолат қайд этилган. Ноқонуний олинган маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юзлаб дорихоналарда дорилар нархи асоссиз ошириб сотилгани аниқланди