Фото: President.uz
Мустақиллик монументи давлатимиз озодлиги ва барқарорлиги рамзидир. Унда халқимизнинг кўп асрлик давлатчилик тарихи, буюк аллома ва жаҳонгир боболаримиз сиймолари акс этган. Монументнинг энг юқори қисмида Ҳумо қуши тасвирланган.
Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, ушбу мажмуа пойига гулчамбар қўйди.
Маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этиб, монумент пойига гуллар қўйди.
Бу мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тадбирларидан биридир.
Фото: President.uz
Аввалроқ президент Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан ташкил этилган маросимда иштирок этганди.
Шавкат Мирзиёев энди ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасини мамлакатимизда Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланишини маълум қилган.
Нима учун бу вақт танланди? Чунки 1938 йил 4-16-октябрь кунлари 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбус устидан ҳукм ўқилган. Энг етакчи шахслар қатл этилган. Улар орасида Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Худойберган Девонов каби етук зиёлиларимиз, Германияда ўқиб келган илғор мутахассислар, таниқли давлат ва жамоат арбоблари бўлган. Энг даҳшатли томони – улар 4-октябрда қатл этилган, ҳукм 5-октябрда чиқарилган.
- Бу сана халқимиз тарихидаги энг қайғули кунлардан биридир. Шунинг учун бу ҳафталикни катта тайёргарлик билан, бирдамликда ўтказишимиз керак, – дея таъкидлади Президент. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди