14:00 / 31.08.2024
39

“Халқ назорати” портали орқали йил бошидан буён қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди

“Халқ назорати” портали орқали йил бошидан буён қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
30 август ҳолатига кўра "Халқ назорати" портали орқали йил бошидан буён қилинган мурожаатлар сони 45 679 тани ташкил қилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.

Жумладан жорий ҳафтада портал орқали 2005 та мурожаат келиб тушди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Ушбу ҳафтада ободонлаштириш ишлари юзасидан қилинган мурожаатлар сони ортиб, жамоат транспорти юзасидан қилинган мурожаатлар сони камайган.

Энг кўп мурожаатлар Юнусобод тумани, энг кам мурожаатлар эса Бектемир тумани аҳолисидан келиб тушган.

Айни дамда кўриб чиқилаётган мурожаатлар сони — 1153 та.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Халқ назорати” портали орқали йил бошидан буён қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди