19:11 / 04.09.2024
38

Самарқандда фуқаро «дом»нинг тепасида бассейн қуриб олгани аниқланди

Самарқандда фуқаро «дом»нинг тепасида бассейн қуриб олгани аниқланди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Самарқандда фуқаро кўп қаватли уйнинг пентхаус қисмида бассейн қуриб олгани маълум бўлди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, аҳоли мурожаатига асосан Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан рейд тадбирлари ўтказилган. Жараёнда Самарқанд шаҳри Сўғдиёна маҳалласидаги 67-А сонли кўп қаватли уйнинг 10-қават пентхаус қисмида ўзбошимчалик билан бассейн қурилгани аниқланган.


«Ушбу қурилма кўп қаватли уйнинг лойиҳасида назарда тутилмаган бўлиб, сейсмик ҳодиса вақтида бинонинг тебранишини кучайтириб, уйнинг мустаҳкамлигига зарар етказиши мумкин.

Инспекция ходимлари томонидан мулкдорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасига (турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини, кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузиш) асосан маъмурий жарималар қўлланди ва ноқонуний қурилмани бартараф этиш юзасидан мажбурий кўрсатмалар берилди
», дейилади вазирлик хабарида.


Қўшимча қилинишича, берилган вақт ичида мулкдор ҳолатни ўз ихтиёри билан бартараф қилиб, олдинги ҳолатига қайтармаса, унга нисбатан тегишли тартибда бартараф этиш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга даво аризаси киритилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда фуқаро «дом»нинг тепасида бассейн қуриб олгани аниқланди