Фото: «Ўзбекистон 24» лавҳасидан кадр
Президент Шавкат Мирзиёев 6 сентябр куни Бухорога борган. «Ўзбекистон 24» телеканалида кетган лавҳага кўра, давлат раҳбари вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аввалги ташрифлар давомида берилган вазифалар ижроси билан танишган.
Шунингдек, у қадимий шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш мақсадида Бухорода бўлиб турган Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан норасмий учрашув ўтказган.
Бухоронинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиш чоғида бундай масканларнинг жамият ҳаётидаги, айниқса, ёшлар тарбиясидаги ўрни, маърифий аҳамиятига эътибор қаратилди, дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев шанба куни Тошкентга қайтиб келган.
Нурсултон Назарбоев 1991 йилдан 2019 йилга қадар Қозоғистонга президентлик қилган, кейин ҳокимиятни ўз партиядоши Қосим Жўмарт Тўқаевга топширган. Шу билан бирга, Қозоғистон хавфсизлик кенгаши, Қозоғистон халқ ассамблеяси раиси ва «Нур Отан» ҳукмрон партияси раиси лавозимларини ўзида сақлаб қолган, шунингдек Қозоғистон Конституцион кенгаши аъзоси бўлган.
2022 йил январидаги воқеалардан кейин у бирин-кетин қолган лавозимларини ҳам тарк этган, шунингдек, элбоши титулидан маҳрум бўлган. Уни охирги бор 2024 йил мартида БААда кўришганди, у ўшанда New York University Abu Dhabi талабалари билан учрашиб, суратга тушганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди