Электрон сигареталар бурун бўшлиғида дисбактериозни келтириб чиқаради ва нафас олиш касалликларини ривожланиш хавфини оширади. АҚШдаги онкологлар шундай хулосага келишди.
Тадқиқотчилар уч гуруҳ кўнгиллилар - чекмайдиганлар, вейп (электрон сигарет) ва классик сигаретларни афзал кўрадиганлардан бурун эпителиал суюқлиги намуналарини олдилар. Кейин улар субъектларнинг бурун микробиомасидаги бактерияларнинг тури ва сонини аниқладилар.
Натижалар шуни кўрсатдики, барча чекувчиларнинг бурун микробиомасида зарарли бактериялар, жумладан, тилларанг стафилококклар кўпроқ бўлиши мумкин. Ушбу бактериялар ҳаёт учун хавфли инфекцияларни келтириб чиқаради, шунингдек ўпка касалликлари ва астмани келтириб чиқаради.
Қизиғи шундаки, Lactobacillus iners деб номланган битта фойдали бактерия чекмайдиганларга қараганда чекувчиларда кўпроқ топилган. Бу танани нафас олиш касалликларидан ҳимоя қилади.
Умуман олганда, олимлар чекиш бурун шиллиқ қаватида иммунитет дисфункциясини қўзғатиши мумкин деган хулосага келишди, деб ёзади Nicotine and Tobacco Research. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди