Фото: Бош вазир матбуот хизмати
Тошкент шаҳрида 9 сентябрь куни Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин раислигида ўтган йиғилишда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг бугунги ҳолати, истиқболлари муҳокама этилди.
Мажлисда икки давлат раҳбарларининг узоқни кўзлаган сиёсий иродаси туфайли мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар мутлақо янги босқичга кўтарилиб бораётгани таъкидланди.
Фото: Бош вазир матбуот хизмати
Кейинги етти йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баравар кўпайди. Жорий йилнинг етти ойида эса товар айирбошлаш ҳажми яна 30 фоизга ошган.
Мажлисда давлатлар раҳбарлари томонидан ҳукуматлар зиммасига ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини яқин йилларда 30 миллиард долларгача етказиш вазифаси қўйилгани, бунга эришиш учун ҳамкорлик лойиҳаларини изчил амалга ошириш ҳамда импорт ўрнини босиш бўйича аниқ қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги алоҳида қайд этилди.
Фото: Бош вазир матбуот хизмати
Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда уч мингдан зиёд қўшма корхона фаолият юритмоқда. Ўз навбатида Россияда ҳам ўзбек капитали иштирокида кўплаб тадбиркорлик субъектлари ишламоқда.
Металлургия, энергетика, кимё, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, рақамлаштириш, сунъий интеллект ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳалари йўлга қўйилган.
Транспорт-транзит йўналиши ўзаро ҳамкорликнинг яна бир муҳим тармоқларидан биридир. Мамлакатларимиз ўртасидаги тўғридан-тўғри парвозлар сони ҳафтасига қарийб 300 тага етди. Темир йўлда йўловчи ташиш эса тўлалигича тикланди.
Шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Маданият, санъат, туризм, фан, спорт йўналишларида алоқа жадаллашди. Етакчи олий ўқув юртлари ва тиббиёт муассасалари ўртасида доимий ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Россия етакчи олий ўқув юртларининг 14 та филиали юртимизда муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Фото: Бош вазир матбуот хизмати
Мажлисда истиқболли сармоявий лойиҳалар ва савдо шартномаларининг амалга оширилишини таъминлаш ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш режалари кўрилди.
Шунингдек, эришилган келишувларни изчил амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, ўзаро ҳамкорликнинг истиқболдаги йўналишлари келишиб олинди.
Фото: Бош вазир матбуот хизмати
Учрашув якунлари бўйича қўшма коммюнике қабул қилинди ҳамда бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.
Шу кунининг ўзида Россия Федерацияси ҳукумати делегацияси Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди ва Технопаркда бўлиб, ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар билан танишди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди