“Хон атлас” фестивали – қадриятларимиз зийнати

“Хон атлас” фестивали – қадриятларимиз зийнати
‼️ Хабарингиз бор шу кунларда юртимизда “Хон атлас” фестивали ўтказилмоқда.

? Бу галги фестивал Миллий тиббиёт марказида ҳам ўзгача руҳда ташкил этилди.

? Марказда ўтказилган “Хон атлас” фестивали доирасида 8 нафар ҳамшираларнинг муносиб иштироки таъминланиб, улар нафосат, гўзаллик ва зукколик бобида ўзаро беллашдилар.
“Хон атлас” фестивали – қадриятларимиз зийнати
? Биринчи шарт "Мен ҳақимда" деб номланди ва бунда иштирокчилар 3 дақиқа ичида ўзининг шахсий ҳаёти, маълумоти, қизиқишлари, ишдаги ютуқлари, китобхонлик салоҳияти ва бошқа қобилиятларини ёритиб бердилар.
“Хон атлас” фестивали – қадриятларимиз зийнати
? Иккинчи шарт саволларга жавоб бериш шарти бўлиб, бунда ҳамшираларнинг миллий урф-одатларимиз ҳақидаги билимлари синовдан ўтказилди.

Айтиш керакки, беллашувда ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг қобилияти, либослари, эстетик маданияти ҳамда нотиқлик маҳоратига алоҳида эътибор бердилар.
“Хон атлас” фестивали – қадриятларимиз зийнати
✅ Шунингдек, танлов доирасида хон атласнинг келиб чиқиш тарихи ва шаклланиш босқичлари, шунингдек, ушбу миллий матони ишлаб чиқариш технологияси ва дизайни ҳақидаги ҳам қизиқарли маълумотлар тақдим этилди.
“Хон атлас” фестивали – қадриятларимиз зийнати
♻️ Танлов якунида ҳар бир шартда ўз истеъдоди, ташаббускорлигини намоён этиб, энг яхши натижаларни қайд этган иштирокчилар тақдирландилар.
“Хон атлас” фестивали – қадриятларимиз зийнати
? Ғолибларга Марказ раҳбариятининг пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

✍️Миллий тиббиёт маркази
Матбуот хизмати.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар