Фото: Яккасарой тумани ҳокимлиги
Яккасарой туманидаги «Пушкин» хиёбони ҳудудида замонавий сувтушар боғ барпо этиш бўйича тақдимот бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тақдимотда Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова «Пушкин» хиёбонида аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида боғ ҳудуди замонавий дизаенда бўлиши ҳақида маълумот бериб ўтган.
Шунингдек, Koch Construction қурилиш компанияси масъули Баҳри Сака учрашув иштирокчиларига боғ ҳудудида олиб бориладиган ишларнинг лойиҳаси билан таништириб ўтган.
Бундан ташқари, Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасини 24/7 режимида фаолият юритувчи, гастрономик туризм кўчасига айлантириш лойиҳаси тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилган.
Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрадиган тун-у кун фаолият кўрсатадиган савдо, кўнгилочар, гастрономик ва туризм кўчасига айлантириш, ушбу кўчадаги мавжуд бино ва иншоотларни замонавий қиёфага келтириш, жумладан, қурилиш-таъмирлаш, реконструкция қилиш ва ҳудудни ободонлаштириш ҳақида таништирилган.
Маълумот учун, гастрономик туризм кўчасида велосипедлар учун узунлиги 1,6 километр махсус йўлак, 40 дона замонавий ўриндиқ, имконияти чекланган инсонлар учун 10 та жойда махсус пандуслар ўрнатилади. Шу билан бирга, 1,5 километр майдонда яшил ҳудуд барпо этилади, автобуслар учун мавжуд 6 та бекат тўлиқ замонавий реконструкция қилинади. Ҳудудда ҳожатхоналар ташкил этилади. Шунингдек, ҳудуддаги кесиб ўтувчи ер ости йўлакларга имконияти чекланган фуқаролар учун 4 дона пандус қойилади ва 2 та чоррахадаги ер ости йўлаклари реконструкция қилинади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади