06:02 / 16.09.2024
26

Хитой компанияси Андижонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқаради

Хитой компанияси Андижонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқаради
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Андижон вилояти делегацияси Хитойдаги халқаро форумда иштирок этди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Хитойнинг Фусзян провинцияси, Сямин шаҳрида XXIV халқаро инвестиция ва савдо форуми бўлиб ўтди. Унда вилоят мутасаддилари мазкур форумда қатнашиб, бир қатор йирик келишувларни амалга оширди.

Жумладан, чиқиндини қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича “Жин Минг” энергетика компанияси билан 250 млн доллар қийматдаги муҳим меморандум имзоланди.

Лойиҳа Андижон тумани ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилмоқда ва қурилиш ишлари келгуси ойдан бошланишига келишиб олинган.

Бундан ташқари, жами қиймати 100 млн долларлик бўлган 5 та истиқболли лойиҳа ҳам кўриб чиқилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитой компанияси Андижонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқаради