Фото: Видеодан кадр
Қашқадарёда икки банк ходими кечаси мижознинг уйига бостириб кирмоқчи бўлгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбанинг “Дарё”га хабар қилишича, мижоз салкам 19 миллиард сўм қарзини тўламай юрган.
Видеода акс этган икки эркак “Ипак йўли” АТБнинг Қарши филиали ходимлари — бош ҳисобчи А.Т. ва банк бош мутахассиси Ш.Х. бўлиб, 7 июнь куни соат 21:40 ларда олдиндан таниши бўлган Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Д.С. билан суҳбатлашиш учун унинг яшаш уйига бориб, чақирганда чиқмагани сабабли унинг дарвозасини уриб, тепган.
Маълум бўлишича, Д.С. “Smart Said” МЧЖ раҳбари бўлиб, вилоятда Pepsi, “Чортоқ” ичимлиги, Crafers қандолат маҳсулоти ҳамда Lays чипс маҳсулотларини сотиш билан шуғулланади ҳамда ушбу фаолият олиб бориш учун расмий дилер ҳисобланади.
Ўз навбатида, “Ипак йўли” АТБ Қарши филиали томонидан “Smart Said” МЧЖга 2020—2021 йиллардаги келишув шартномаларига асосан жами 1 миллион 435 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган.
Бироқ, шу вақтга қадар ушбу МЧЖ кредит шартномасидаги мажбуриятларини бажармаган ва банк фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига асосий кредит қарздорлиги, муддати ўтган асосий қарзи, муддати ўтган фоиз қарзи жами 18,9 миллиард сўмни ундириш ҳақида 2024 йил 1 апрель куни даъво аризасини киритган бўлиб, суд 7 май куни даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган.
Шунингдек, кредит маблағларини мақсадсиз ишлатилиши бўйича жамият мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқарилиб, кўриб чиқиш учун Қарши шаҳар прокуратурасига юборилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...