Кадр: Telegram
Фарғона вилояти Учкўприк туманида поезд вагонлари устида селфи тушмоқчи бўлган икки синфдошни ток урди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, вилоят Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига 17 сентябрь куни 13:00 ларда бу ҳақда хабар берилган. Хабарга асосан тергов тезкор гуруҳи воқеа жойига етиб борган.
Аниқланишича, Бувайда туманига қарашли 1-сонли мактабнинг 2 нафар 10-синф ва 1 нафар 8-синф ўқувчилари Учкўприк туманидаги темир йўл бекатига келган. Темир йўл изларини белгиланмаган жойидан кесиб ўтиб, тақиқланган ҳудудга кирган.
Улар бекатда турган буғдой ташувчи вагоннинг устига чиқиб, селфи тушмоқчи бўлган вақтларида эҳтиётсизлиги оқибатида икки нафар ўсмирни юқори кучланишли электр токи урган. Турли даражада тан жароҳатлари олган болалар тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага юборилган.
Биринчи бемор болалар жонлантириш бўлимига ўтказилган. Унинг танаси 63 фоиз куйган. Иккинчи беморга тананинг термик куйиш ва ўнг сон суяги синиши ташхиси билан ёрдам кўрсатилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...