14:20 / 03.10.2024
9

Ўзбекистонда туроператорларга 25 млрд сўмгача мақсадли кредитлар берилади

Ўзбекистонда туроператорларга 25 млрд сўмгача мақсадли кредитлар берилади
Ўзбекистонда туроператорларга хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келиш билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш учун айланма маблағ билан таъминлаш мақсадида 25 миллиард сўмгача кредитлар берилади. Бу ҳақда ҳукумат қарорида белгиланди.

2024 йил 1 сентябрдан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан республика тижорат банклари орқали резидент бўлган ва кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи туроператорларни айланма маблағлар билан таъминлаш учун йиллик 14 фоиз ставка бўйича миллий валютада 50 миллион доллар миқдорида кредит линияси очилган.

Бунда йиллик фоиз ставкасининг 3 фоиздан ошмайдиган миқдорда банк маржаси белгиланади, кредит маблағлари эса туроператорларга 10 йил муддатга икки йиллик имтиёзли давр (фоизлар ва асосий қарз бўйича) билан ажратилади.

Туроператорларга кредитлар тижорат банклари орқали тўғридан-тўғри тақдим этилади.

Кредитлар бир хўжалик юритувчи субъектга айланма маблағларни шакллантириш учун 25 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади. Мақсадли кредит бериш шартлари туроператор фаолиятини 1 йилдан ортиқ амалга ошириш ва камида 15 фоиз миқдорда ўз маблағларини жалб қилиш имконияти (шу жумладан бино ва иншоотлар кўринишида) ҳисобланади.

Ажратилган кредитларнинг самарали ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш учун туроператорлар қуйидагиларни кўпайтириш бўйича мажбурият олади:

- хизмат кўрсатилаётган хорижий сайёҳлар сонини камида 25 фоизга;
- туристик хизматлардан олинадиган даромадларни камида 25 фоизга.

Ажратилган кредитларни қуйидагиларга сарфлашга йўл қўйилмайди:
  • илгари олинган кредитлар ёки бошқа қарзларни қайтаришга;
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришга;
  • ишлаб чиқариш (хизмат) мақсадларида фойдаланилмайдиган шахсий мулкни (мебел, мобил телефон, маиший техника ва ҳ.к.) сотиб олишга;
  • автотранспорт воситаларини (қиймати кредит суммасининг 40 фоизгача бўлган, 8 ва ундан ортиқ киши сиғадиган енгил автомобилларни сотиб олиш бундан мустасно) сотиб олишга;
  • маъмурий харажатларни, шу жумладан хизмат автомобилларини тўхташ жойига қўйишни қоплашга;
  • бино ва иншоотларни сотиб олиш ва қуришга.

Ҳужжат 2024 йил 30 сентябрдан кучга кирган.

туроператор, турист, туризм, кредит

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда туроператорларга 25 млрд сўмгача мақсадли кредитлар берилади
ePN