08:44 / 12.10.2024
69

Прокуратура тизимида сунъий интеллект жорий қилинади

Прокуратура тизимида сунъий интеллект жорий қилинади
Фото: Бош прокуратура
Бош прокуратурада "Сунъий интеллект имкониятларини прокуратура тизимига жорий қилиш" мавзусида давра суҳбати ўтказилган.

Унда Бош прокуратура унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ҳарбий ва Транспорт прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг масъул ходимлари иштирок этган.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, "AIM Laboratory" МЧЖ раҳбари Ҳикматилла Убайдуллаев, "XCDM" МЧЖ раҳбари Самандар Турсуналиев, техноблогер Саъдулла Абдуллаев қатнашган.

Улар тизимда сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш ва кенг қўллаш, рақамли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини, уларнинг юқори сифатини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида фикр билдириб, турли маълумотлар берган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият