Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда ёшлар ўртасида ўзини маълум бир ҳайвон қиёфасида акс эттирувчи аксессуарлардан фойдаланган ҳолда ўша жонзотнинг хатти-ҳаракатларига тақлид қилиш кўринишидаги квадроберлик субмаданияти намоён бўлмоқда, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, бу каби воқеалар Қозоғистон, Россия ва Украина ёшлари орасида ҳам кузатилган. «Ачинарлиси, бундай номақбул ҳаракатлар Тошкент шаҳрида ҳам кузатилмоқда», — дейилади ИИВ хабарида. Хусусан, 10 октябрда ҳайвонлар қиёфасидаги ниқобларни тақиб олган квадробер учратилгани, 11 октябрда эса яна бир квадробер йўловчиларга итга тақлид қилиб ҳужум қилгани, воқеага гувоҳ бўлган бола қаттиқ қўрқиб кетгани хабар берилган.
Экспертлар фикрича, квадроберлик бола ўзига ҳайвонларнинг агрессив ҳаракатларини қабул қилишига, ўзини ва атрофдагиларни жароҳатлашига, боланинг ҳали тўла шаклланмаган психикасига зарар етишига ҳамда унинг жамиятдан ажралиб қолишига олиб келиши мумкин.
«Ўзбекистон Конституциясининг 77-моддасига биноан, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдир. «Таълим тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир. Шунингдек, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши шарт.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан, вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши БҲМнинг 5 баробаригача (1 миллион 875 минг сўмгача) жаримага тортишга сабаб бўлади.
Шу муносабат билан Ички ишлар вазирлиги ота-оналарни ўз фарзандларини ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш бўйича ўзларининг маънавий бурчлари ва қонуний мажбуриятларини бажаришга чақиради. Бола ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга масъул органлардан бири сифатида вазирлик шундай субмаданият намоён бўлиши ҳолатлари ота-оналар томонидан ўз мажбуриятларини бажармаслик сифатида малакаланишини маълум қилади.
Бундан ташқари, квадроберлик боланинг руҳий ва эмоционал соғлиғига қандай таъсир этганлигини аниқлаш мақсадида зарур ҳолларда болаларни махсус психологик кўрикдан (конфиденциал тарзда, болани яккалаш ва дискриминация қилинишига йўл қўймайдиган дўстона усуллар орқали) ўтказиш ҳам талаб этилиши мумкин», — дейилади хабарда.
Квадробика — болалар ва ўсмирлар орасида оммалашган тренд бўлиб, хобби, субмаданият ва фитнес қоришмаси. Квадроберлар ҳайвонларнинг ниқобларини кияди, дум тақади ва ҳайвонларга тақлид қилиб, тўрт оёқда юради ва сакрайди.
ИИВ, Тошкент, Квадроберлар, Пайдо бўлаётгани, Огоҳлантирди “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар