Фото: Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармасин
Шавкат Умурзоқов 16 октябрь куни Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, ҳокимлик ва “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамиятининг транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда уларни босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Ҳужжатда пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдори ҳам тасдиқланди. Паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинади.
Бир соатлик тўхтаб туриш нархлари:
1-тариф зонасида 12 минг сўм;
2-тариф зонасида 10 минг сўм;
3-зонада 8 минг сўм;
4-зонада 6 минг сўм;
5-тариф зонасида 5 минг сўмни ташкил қилади.
Паркинг транспорт воситаларини сақлаш учун мўлжалланмаган. У ерда учинчи шахслар томонидан транспорт воситаларининг олиб қочилиши ва шикастланиши хавфи автомобиллар эгалари зиммасида қолади.
Айрим гуруҳ ногиронлари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига бепул хизмат кўрсатилади. Шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган икки ғилдиракли транспорт воситалари бепул жойлаштирилиши мумкин.
2024 йил 19 январда “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланганди. Қонунда пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари ушбу жойлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорини Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган чекланган миқдорлардан юқори бўлмаган тарифлар бўйича мустақил равишда белгилаши қайд этилган.
Тошкент, Пулли тўхтаб туриш, Тўловлар миқдори, Тасдиқланди “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Тошкентда Traverse ва Equinox тўқнашувида икки киши жароҳатланди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”