Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи давомида Кармана туманида қурилаётган кимёвий маҳсулотлар технопаркини бориб кўрди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Zarafshon industrial technology номи остидаги ушбу кимё технопарки хитойлик ишбилармонлар томонидан барпо этилмоқда. Мазкур мажмуа учун 130 гектар ер майдони ажратилган. Бу ерда умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 18 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ҳозиргача уларнинг иккитаси — 40 минг тонна олеум, 170 минг тонна сулфат кислотаси олиш лойиҳалари ишга туширилди.
Давлат раҳбарига технопаркда амалга ошириладиган янги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, қиймати 150 миллион долларлик 1 миллион тонна сулфат кислотаси, 120 миллион долларлик 50 минг тонна каустик сода ҳамда 135 миллион долларлик 100 минг тонна фталоцианин (тўқимачилик бўёғи) ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши бошланган.
Технопаркда бошқа тармоқлар билан кооперация алоқалари самарали йўлга қўйилади. Натижада қурилиш саноатида 75 миллион, енгил саноатда 107 миллион, тиббиётда 38 миллион долларлик четдан келадиган маҳсулотлар ўрни қопланади. Технопаркда маҳаллийлаштириш айни пайтда 31 фоизни ташкил қилади. Лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилиши натижасида бу кўрсаткич икки баробар ортади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугунги кунда технопаркда 300 кишининг бандлиги таъминланган. Барча лойиҳалар амалга ошгач, 2 мингдан зиёд иш ўрни яратилади. Шунингдек, керакли коммуникация тармоқлари ҳам хорижий инвестор маблағлари ҳисобидан қурилмоқда.
Шу ерда 2024—2030 йилларда “Навоийазот” акциядорлик жамияти негизида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимот қилинди. Унга кўра, 5 миллиард долларлик 22 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Уларда 3 мингдан зиёд янги иш ўрни бўлади. Йилига 2 миллиард доллардан зиёд кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, асосий қисми экспортга йўналтирилади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президенти лойиҳаларда экология талабларига алоҳида эътибор қаратиш, заводларни углерод оксидини ҳавога кам чиқарадиган ускуналар билан жиҳозлаш бўйича кўрсатмалар берди. Лойиҳалардан 4 таси келгуси йили фойдаланишга топширилиши мўлжалланган. Давлат раҳбари уларнинг инвесторлари билан мулоқот қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади