10:20 / 01.11.2024
32

Пенсия тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади

Пенсия тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ҳужжат "Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни ижро этиш, шунингдек фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида қабул қилинди.

Бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагиларга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:
  • пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартиб-таомилларини рақамлаштириш ҳисобига ортиқча бюрократик юкни бартараф этиш;
  • пенсия тайинланганлиги тўғрисидаги қоғоз маълумотномани бериш бекор қилиниши муносабати билан маълумотларни махсус ахборот тизими орқали электрон тарзда шакллантириш;
  • товар ва хизматлар истеъмол нархлари индекси даражасини ҳисобга олган ҳолда пенсияларни индексация қилиш;
  • маъмурий ислоҳот асосида вазирлик ва идоралар номлари ҳамда мажбуриятларига ўзгартиришлар киритиш.

Ҳужжат билан қуйидагиларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
  • Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низом.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Жамият » Пенсия тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади