Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги "Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси" давлат унитар корхонаси вакиллари ва Венгриянинг "1000 йўл" компанияси директори Олег Ермилов ўртасида видеоконференция шаклида учрашув ташкил этилди.
Музокаралар чоғида туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва Венгриядан сайёҳларни жалб этишга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинди.
Венгриядаги етакчи туроператорлардан бири бўлган "1000 йўл" сайёҳлик компанияси Марказий ва Шарқий Европанинг диққатга сазовор жойларига экскурсиялар ташкил этишга ихтисослашган, шунингдек, Ўзбекистонга саёҳатлар жалб қилади.
Музокаралар чоғида Бюро вакили Ўзбекистон туризм индустриясидаги тенденциялар, янги лойиҳалар ва туризмни қўллаб-қувватлаш дастурлари, жумладан, экологик, гастрономик ва маданий йўналишлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Венгрия томони ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдириб, ўзбек маданий мероси, тарихий обидалари ва миллий қадриятлари европалик сайёҳлар учун жозибадорлигини қайд этди.
Олег Ермилов Ўзбекистонни дам олиш ва маданий туризмнинг ўзига хос йўналиши сифатида оммалаштириш йўлида биргаликда иш олиб бориш ниятини билдирди.
Венгриядан сайёҳларни жалб қилиш мақсадида "Дипломатик сервис хизмати бюроси" ДУК томонидан ташкил этилган бир ҳафталик гастрономик туризм дастурларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда қўшма туристик йўналиш яратиш ва ишга тушириш бўйича келишувларга эришилди.
Томонлар ушбу ташаббуслар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги туризмни барқарор ривожлантириш ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирдилар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди