
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-октябр ойларида қарийб 6,5 млн чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 951,3 минг нафарга ёки 17,2 фоизга ошган.
Жорий йилнинг ўтган 10 ойида Ўзбекистонга келган сайёҳлар мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
· Тожикистон – 1 878,5 минг нафар;
· Қирғиз Республикаси – 1 870,3 минг нафар;
· Қозоғистон – 1 267,5 минг нафар;
· Россия – 686,7 минг нафар;
· Туркманистон – 145,0 минг нафар;
· Туркия – 95,7 минг нафар;
· Хитой – 57,7 минг нафар;
· Ҳиндистон – 55,9 минг нафар;
· Жанубий Корея – 36,5 минг нафар;
· Италия – 36,3 минг нафар;
· бошқа давлатлар – 366,6 минг нафар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар