20:23 / 02.12.2024
6

Президент қонунни имзолади: Қуролли Кучларнинг жанговар шайлиги оширилади

Президент қонунни имзолади: Қуролли Кучларнинг жанговар шайлиги оширилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жанговар шайлиги ва хизмат фаолияти самарадорлиги янада оширилади. Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1008-сон, 29.11.2024 й.) билан айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан Ўзбекистон Қуролли Кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга, қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга доир тақиқлар белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент қонунни имзолади: Қуролли Кучларнинг жанговар шайлиги оширилади