date
views 118

Самарқанддаги майнинг ферма 28,8 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланди

Самарқанддаги майнинг ферма 28,8 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланди
Самарқанд вилояти, Иштихон туманида 2,5 миллион доллар, яъни 28,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилгани айтилмоқда.

«Ўзэнергоинспекция» Самарқанд ҳудудий бошқармаси, ДХХ, ИИБ ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда Иштихон туманида «М.Г.М.» оилавий корхонасига қарашли бинонинг ён қисмида жойлашган ертўлада умумий уланган қуввати 244,4 кВтни ташкил этган 89 та майнинг қурилмасини электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 28 млрд 896 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанддаги майнинг ферма 28,8 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланди
-->