Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Ўзбекистон мактабларида қишки таътил 29 декабрдан бошланишини эълон қилди.
Қайд этилишича, ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этади.
Бунда мактабларда 2025 йил 11 январ (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабр (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг 3-чораги 2025 йил 13 январ (душанба)дан бошланади.
Олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига 2024/2025-ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланганди. Дарслар 8 январ, чоршанбадан бошланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур