14:44 / 18.12.2024
75

Жамшид Қўчқоров: “2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади”

Жамшид Қўчқоров: “2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади”
Бугун, 18 декабрь куни бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни муҳокама қилинди. Қонун юзасидан бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилди.

2025 йилда бюджетдан ажратиладиган жами субсидиялар миқдори 28,3 триллион сўм бўлиши кутилмоқда. Шундан қарийб 12,3 триллион сўми энергетика соҳасини қўллаб-қувватлашга сарфланади. Хусусан, табиий газни сотиб олиш ва сотиш нархларидаги тафовутни қоплашга 7 триллион сўм, электр энергиясидан кўрилган зарарни сўндиришга 500 миллиард сўм субсидия берилади.

Муҳокамада сенатор Анвар Тўйчиев нима учун давлат бюджетидан субсидия давом этаётгани ва бунинг катта қисми энергетика соҳаси билан боғлиқлигига урғу берди

Ажратилаётган субсидияларнинг катта қисми энергетика соҳасига — 12,3 триллион сўм ажратилмоқда. Соҳани субсидиялаш бозор тамойилларига мос равишда ўзгариб бориши керак эмасми? Субсидиялаш соҳани самарадорлигига, тарифларга қандай таъсир кўрсатади?, дея савол берди сенатор.

Саволга бош вазир ўринбосари жавоб берар экан, тарифлар харажатлари ўзини тўлиқ қоплайдиган даражага чиқмаганини биринчи сабаб қилиб кўрсатди.

Иккинчидан газнинг бир қисмини импорт қилаётганимиз. Шунинг учун, тарифларни тўлиқ ўзини ўзи қоплайдиган даражага ўтказмасдан бошқа иложимиз йўқ.

Жорий йилда тарифлар ошган бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг қарорида 2025 йил 1 апрелдан яна бир марта ошириш таклифи маъқулланган. Келгуси йилдан тарифлар ошади

Келгуси 2025 йилда газ ва электр энергияси учун 7,5 триллион сўм субсидия ажратилаётган бўлса, бу йил бу сумма 12 триллион сўмни ташкил этди, яъни камайиб бормоқда.

Субсидияларни бериш қачон тўхтади, деб савол берадиган бўлсангиз, 2025-2026 йилларда ҳам давом этади, 2027 йил кескин пасаяди, 2028 йилдан бошлаб субсидиялар бюджетдан берилмайди, деди Жамшид Қўчқоров.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида жорий йилнинг 1 май санасидан бошлаб электр ва табиий газ тарифлари ўзгарган эди. Унга кўра, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жамшид Қўчқоров: “2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади”