
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида пул эвазига ноқонуний йўллар билан хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департмент.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида А.Н. исмли шахс фуқаро С.Х.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали АҚШга ишга юбориши эвазига 21 минг доллар бериши кераклигини айтиб, шундан 9 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Хатирчи тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда М.И. исмли шахс фуқаро Ё.Ш.ни Полша давлатига ишга юбориши эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 6,3 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолатла юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлаои қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар