22:52 / 24.12.2024
16

Айдар-Арнасой кўлларида 2024 йили табиатга 1,7 млрд сўмлик зарар етказилди

Айдар-Арнасой кўлларида 2024 йили табиатга 1,7 млрд сўмлик зарар етказилди
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Айдар-Арнасой кўллар тизимини назорат қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан доимий назорат рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида ноқонуний ов билан боғлиқ 307 та ҳолат аниқланиб, жами 601 млн 503 минг жарима қўлланилди. Шунингдек, табиатга етказилган 1 млрд 702 млн 961 минг сўм зарар ҳам ундирилиши белгиланди.

Қонунбузарликлардан 10 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, 57 та ҳолатда браконьерлардан 1178 кг балиқ олиб қўйилган ва интернат ҳамда мактабгача таълим муассасаларига беғараз топширилган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлардан 7 та ов қуроли, 83 та балиқ овлаш учун мўлжалланган тўрлар, 7 та электр қармоқ, 6 та қайиқ ва 5 та бошқа турдаги буюмлар олиб қўйилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Айдар-Арнасой кўлларида 2024 йили табиатга 1,7 млрд сўмлик зарар етказилди