Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 880-сонли қарори қабул қилинди.
Бош режанинг асосий кўрсаткичларини белгиловчи хариталар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизимида очиқ маълумот сифатида жойлаштирилади.
Бош режа аҳоли эҳтиёжлари, экологик зоналарни ва маданий меросни ҳимоя қилишни инобатга олган ҳолда шаҳарни мувозанатли ривожлантиришга қаратилган.
Бош режа инфротузилмани модернизация қилиш, транспорт тармоқларини ривожлантириш ва яшил майдонларни кўпайтиришга йўналтирилган. Ҳужжатга кўра, бу шаҳарнинг барқарор ривожланишини таъминлайди.
- Бош режада қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга эътибор қаратилган:
- шаҳарнинг ҳудудларини зоналарга ажратиш;
- аҳолининг ҳаракатланишига бўлган талабини қондириш ҳамда транспорт оқими барқарорлигини таъминлаш;
- шаҳарнинг ҳудудлари зичлик параметрларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида шаҳарсозлик талабларини белгилаш.
“Бош режанинг Тошкент шаҳри маъмурий чегаралари доирасидаги асосий кўрсатгичлари қуйидагилар: умумий майдони 43 873 гектар, аҳоли сони 3,0 млндан ҳисобот даврида 7,4 млнгача”, — дейилган ҳужжат матнида.
Тошкентда мавжуд яшил майдонлар 7 120,9 гектарни ташкил этади. Бундан 893 гектар яшил майдонлар умумий фойдаланиш, 5 102 гектар чекланган яшил майдонлар ҳамда 1 125 гектар махсус яшил майдонлардан иборат.
Бош режа доирасида 10 000 гектар қўшимча яшил майдонлар ташкил этилади. Шу билан бирга, шаҳар атрофи бўйлаб 15 000 гектар ер майдонида яшил белбоғ барпо этилади.
Шаҳар аҳолиси жонбошига бугунги кунда тўғри келадиган 3 квадрат метр яшил ҳудуд даврий муддатда 8 квадрат метрга етказилиши режалаштирилган.
Тошкентда умумий ҳисобда 836 км узунликда йўллар мавжуд. Бош реежа доирасида аҳолининг ҳаракатланишига бўлган талабини қондириш ҳамда транспорт оқими барқарорлигини таъминлаш мақсадида даврий муддатда қўшимча 647 км янги йўллар қурилиб, мавжуд 140 км йўллар кенгайтирилади.
Жамоат транспортидан фойдаланиш улушини ошириш, шаҳарнинг кўчаларидаги автомобиллар сонини қисқартириш мақсадида 27 та транспорт тармоғи марказлари, янги метрополитен йўллари барпо этилиши режалаштирилган. 2045 йилгача жамоат транспортидан фойдаланиш 60 фоизгача ошиши кутилади.
Бош режа икки босқичда, хусусан “биринчи навбатда – 2023 йилгача" ва “ҳисоб даври 2045 йилгача” амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Венгрия бош вазири: “Украинадаги уруш 2 хил йўл билан тугайди”
Россия разведкачилари аскарларни қандай асирга олишди?
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди
Ўзбекистонда биринчи марта суяк инфаркти жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Эрдўғон: “Суриядаги курд жангарилари ё қуролларини топширади, ё дафн қилинади”
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади