Статистика агентлиги 2024 йилнинг декабр ойи учун “Палов индекси”ни эълон қилди. Унга кўра ош марказларида энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порцияси 34 744 сўм бўлган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида — бир порцияси 22 201 сўмдан сотилган.
Қолган ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган бир порция паловнинг ўртача нархлари қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 25 718 сўм;
- Андижон вилояти – 31 184 сўм;
- Бухоро вилояти – 33 717 сўм;
- Жиззах вилояти – 28 762 сўм;
- Қашқадарё вилояти – 30 688 сўм;
- Навоий вилояти – 26 8759 сўм;
- Самарқанд вилояти – 30 480 сўм;
- Сурхондарё вилояти – 28 575 сўм;
- Сирдарё вилояти – 25 741 сўм;
- Тошкент вилояти – 27 300 сўм;
- Фарғона вилояти – 26 602 сўм;
- Хоразм вилояти – 30 939 сўм.
Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда машина ўғирланиши ҳолатлари ортиб бормоқда: ҳайдовчиларга қандай чоралар тавсия этилмоқда?
2025 йилда Аи-80 бензини сотуви чекланиши мумкин
Кунига 10 минг қадам юрган оила 14та электромобилдан бирини қўлга киритади!
Қизларни кетига урган йигит 5 суткага қамалди
Тунги барни реклама қилиш учун қизларни кетига урган йигитга қандай чора кўрилди?
Тошкентда она томонидан калтакланган 4 ёшли қизча вафот этди
Тўрткўлда алимент тўловчи отадан 7 000 АҚШ доллари ундирилди
Транспорт вазирлиги автобусда нақд пул тўлаганлар жаримага тортилишини инкор этди