19:53 / 06.01.2025
59

Покистон Термизда Европага мўлжалланган товарларни сақлайдиган омборхона қуради

Покистон Термизда Европага мўлжалланган товарларни сақлайдиган омборхона қуради
Покистон томони Ўзбекистоннинг транзит хаб салоҳиятидан фойдаланган ҳолда МДҲ ва Шарқий Европага мўлжалланган товарларни сақлаш учун Термиз халқаро савдо марказида (Termez Cargo Center) омборхона ташкил этиш режасини маълум қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Алишер Тўхтаев ҳамда Trading Corporation of Pakistan (TCP) савдо корпорацияси (Покистон) раиси Рафео Башир Шаҳ учрашувида гап борган.

«Дунё» АА берган хабарда айтилишича, мулоқот чоғида давлат захираларига кирувчи маҳсулотларни харид қилиш механизмлари бўйича фикр алмашилган.

Суҳбат аввалида TCP раиси, жумладан, ташкилотнинг фаолият соҳалари тўғрисида маълумот берди ҳамда ҳукумат топшириқларидан ташқари, янги йўналиш сифатида хусусий сектор компаниялари буюртмасига биноан хориждан зарур маҳсулотларни харид қилиш амалиётини синовдан ўтказаётганини билдирди.

Ўз навбатида, Рафео Башир Шаҳ Ўзбекистоннинг ягона ваколатли органи/ташкилоти билан зарур маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш борасида «G2G» шаклида музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилган.

Шунингдек, мазкур масалаларни атрофлича муҳокама қилиш учун 2025 йил март ойида TCP раиси бошчилигидаги корпорация делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштиришга келишилди.

Маълумот учун, TCP Покистон Савдо вазирлиги таркибига кирувчи институционал бирлик бўлиб, ҳукумат топшириғига кўра давлат захираларини шакллантириш ёки марказлашган ҳолда хорижга экспорт қилиш билан шуғулланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият