16:16 / 09.01.2025
74

Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти

Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Янгийўл туман бўлими давлат инспекторларига нисбатан хизмат вақтида номаълум шахслар томонидан безорилик ҳаракатлари содир этилди.

Жорий йил 4 январь куни Янгийўл тумани Самарқанд МФЙ ҳудудида туман Экология бўлими бошлиғи А.Н. ҳамда бош мутахассис А.Ж. навбатдаги назорат рейд тадбирларини олиб бораётган пайтда уларга нисбатан безорилик жинояти содир этилган.

Хабарда айтилишича, 4 нафар номаълум шахс ўзларининг «Жигули» русумидаги машинасида экология инспекторларининг йўлини тўсиб, хизмат фаолиятига тўсқинлик қилган. Ходимлар ўзларини таништириш мақсадида хизмат гувоҳномаларини тақдим этган вақтда эса ҳуқуқбузарлар уларга ташланиб, турли тан жароҳатлари етказган ва кийимларини яроқсиз ҳолатга келтиришган.

Инспекторларга Янгийўл тумани марказий шифохонасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Уларнинг аҳволи ўртача даражада дея баҳоланмоқда. Ҳозирда ушбу ҳолат Янгийўл тумани ИИБ томонидан ўрганилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият