Ижтимой тармоқларда кулвор илонни тириклай еган фуқаро ҳақида виделавҳа тарқалди. Мазкур ҳодиса бўйича Жиззах вилояти Экология бошқармаси Зомин тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида ушбу ҳолат фуқаро Қ.Ҳ. томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.
Фуқаро бу ҳаракати билан нафақат жамият ахлоқ-одоб меъёрларини бузган, балки Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 4, 30, 51, 53-моддалари талабларини бузган. Илонлар мамлакатнинг "Қизил китоби"га киритилган ёки ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилиш қонунлари билан қўриқланадиган турлардан бири бўлиши мумкин.
Табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муомала қилиш, уларни азобга солиш ёки ўлдириш тақиқланади. Мазкур фуқаро ушбу нормаларни бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган.
Жумладан, давлат инспекторлари томонидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-модда 1-қисми билан БҲМнинг 20 баравари (7,5 млн.) миқдорида жарима қўлланилди. Шунингдек, 1 125 000 сўм миқдорида табиатга зарар етказилгани ҳисобланди.
Ҳозирги кунда жамиятда бундай ҳаракатлар нафақат қонунбузарлик сифатида баҳоланади, балки жамоатчилик онгида салбий муносабат уйғотади. Жамият аъзоларининг табиатни ҳимоя қилишга бўлган масъулиятини ошириш, ҳайвонларга нисбатан шафқатли муносабатни шакллантириш муҳимдир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Комил Алламжоновга яқин шахсларнинг шикояти Олий судда кўриб чиқилади
Ҳудудларда 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади
Мушуклар бизнинг “мёв” қилишимизга қандай муносабат билдиради?
Салим Абдувалиев бугун озодликка чиқди
Тошкентда Cobalt автомашинаси ёниб кетди
Ҳайдовчиларга тавсия: нима учун машинани курткада бошқариш хавфли?
Қойилмақом мажлис (ҳажвия)
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам