16:38 / 13.01.2025
36

Ўзбекистонда булутлардан сунъий ёғин ёғдириш усуллари ўрганилади

Ўзбекистонда булутлардан сунъий ёғин ёғдириш усуллари ўрганилади
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унга кўра булутлардан сунъий ёғин ёғдириш усуллари ва технологиялари ўрганилади ҳамда технологияни келгусида Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш масаласи кўриб чиқилади.

Бунда, ишчи гуруҳ шакллантирилади. Услуб ва технологиялар ўрганилади, методлар аниқланади ва самарадорлиги баҳоланади.

Мазкур технологияни маҳаллийлаштириш имкониятлари таҳлил қилинади. Лойиҳани амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилади.

Шинжон экология ва география институтининг Марказий Осиёдаги қўшма илмий-тадқиқот марказини ташкил қилиш ҳам режалаштирилган.

Замонавий қўшма илмий-тадқиқот лабораторияси ва ўқув-амалиёт корпусларини ташкил этиш учун собиқ Тошкент туризм ва сервис коллежи бино ва иншоотлари капитал таъмирланади ва реконструкция қилинади ҳамда замонавий қўшма илмий-тадқиқот лабораторияси ва ўқув-амалиёт корпуслари қурилади.

Шинжон экология ва география институтининг Марказий Осиёдаги қўшма илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият