“Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, низом Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
Рейестр ваколатли орган (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) томонидан шакллантириладиган рўйхатдан иборат бўлиб, унга қуйидаги маълумотлар киритилади:
- харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича белгиланган шартлар асосида давлат буюртмачиси билан шартнома тузишни ва давлат харидларини амалга оширишни рад этган ёки бошқача усулда бўйин товлаган харид қилиш тартиб-таомиллари ғолиблари тўғрисидаги;
- мажбуриятларни бажармаганликда ёхуд тегишли тарзда бажармаганликда белгиланган тартибда айбдор деб топилган ижрочилар ҳақидаги, бундан мажбуриятлар бартараф этиб бўлмайдиган кучлар оқибатида бажарилмаган ёки тегишли тарзда бажарилмаган ҳоллар мустасно;
- давлат харидлари жараёнида ёлғон ёки сохта ҳужжатларни тақдим этган, айни битта лотда иштирок этган аффилланган шахслар ёки манфаатлар тўқнашуви тўғрисида маълумотларни очиб бермаган иштирокчилар тўғрисидаги;
- суднинг қарорига кўра фирибгарлик, сохталаштириш ва коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган ижрочилар тўғрисидаги.
Инсофсиз ижрочи реестрга киритилганидан бошлаб 2 йил муддат ўтгандан сўнг автоматик тарзда реестрдан чиқарилади.
Инсофсиз ижрочи суднинг тегишли қарорига кўра реестрдан чиқарилиши мумкин.
2023 йилнинг апрель ойида инсофсиз ижрочиларнинг 2 йил давомида давлат харидларида иштирок этиши тақиқланиши ҳақида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар