Туркия ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бир қанча фирибгарлик жиноятларини содир этиб, фуқароларга катта миқдорда зарар етказганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарига кўра, 1991 йилда туғилган Ибрагимов Аҳмадхон Йўлдошхон ўғли Ўзбекистон ИИВ томонидан 2023 йилдан бери қидирувда бўлган ва айни пайтда Истанбулдан Тошкентга депортация қилинган.
«Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, шунингдек, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади», – дейилади хабарда.
Шунингдек, «жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар давом эттирилаётгани» таъкидланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувга берилган 34 ёшли ўзбекистонлик Туркиядан тутиб келтирилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар