20:42 / 29.01.2025
2 649

Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик қилиши мумкин бўлган 800 минг кишининг рўйхати тузилди

Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик қилиши мумкин бўлган 800 минг кишининг рўйхати тузилди
Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик содир этиши ёки ундан жабрланиши эҳтимоли юқори бўлган жами 800 мингдан ортиқ шахслар рўйхати шакллантирилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ЖХД ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди.

Таъкидланишича, уларнинг 588 мингдан ортиғига хулосалар берилиб, маҳалла вакиллари томонидан 400 мингдан ортиқ фуқароларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.

2025 йили Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг криминоген вазияти оғир бўлган 419 та маҳаллаларни ўз ичига қамраб оладиган 84 та маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади.

Қўшимча қилинишича, кейинчалик ушбу тизим бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ этилади.

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканига 5 тагача маҳалла бириктирилиб, бош инспекторга маҳалла бириктирилмайди. У маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича кунлик ишни самарали ташкил этиш ҳамда маскан фаолиятига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан масъул деб белгиланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият