
Тожикистоннинг Ваҳдат шаҳридаги қаттиқ тартибли колонияда 3 феврал куни 9 нафар маҳбус қочишга уринди. Улар қўлбола қуроллардан фойдаланиб муассаса қўриқчиларига ҳужум қилган. Бу ҳақда Тожикистон Адлия вазирлиги Жиноят-ижроия бош бошқармасининг Жамоатчилик билан алоқалар марказига таяниб, “Ховар” хабар бермоқда.
Ҳужум оқибатида колониянинг уч нафар ходими оғир тан жароҳати олган.
“Маҳбуслар муассаса маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмай, қўлбола ўткир ва тиғли темир пичоқлардан фойдаланган ҳолда, ҳеч қандай шикоят ва шартларсиз ўз жиноий ҳаракатларини давом эттирди. Улар муассаса қўриқчи аскарларини ўлдиришга ва қочиб кетишга уринди”, — дейилади хабарда.
Қўриқчилар қонун ва хизмат йўриқномаларига мувофиқ чора кўрган ҳамда ҳужум қилганларга қарши ўт очган. Оқибатда уч нафар жиноятчи ўлдирилган, қолганлари қўлга олинган.
Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилгани, уларнинг саломатлиги “нормада” экани айтилмоқда. Муассасани қўриқлаш ва ҳимоя тизими тўлиқ тикланган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил май ойида айнан шу муассасада маҳбуслар исён кўтарганди: пичоқ ва кесувчи асбоблар билан қуролланган 30 нафар маҳбус муассасанинг 3 нафар ходимини гаровга олиб, сўнгра уларни ўлдирган. Сўнг улар бошқаларни қўрқитиш мақсадида яна беш нафар маҳкумни қатл этган.
Қўзғолон бостирилиб, исён ташкилотчилари хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар