Тошкентдаги кўп қаватли уйларда яшовчи хонадон эгаси иссиқ сув тармоқларидан қарзи бўлса, бутун уй иссиқ сув тармоқларидан узилиши ҳақида хабарлар таралди. Veolia Energy буни рад этди.
Компания матбуот хизматининг билдиришича, кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи қўшниларнинг иситиш тизимидан қарзи мавжудлиги сабабли, бутун турар жой биносида иссиқлик таъминотининг ўчирилиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ёлғон.
“Шуни қатъий маълум қиламиз: қўшниларнинг қарзи туфайли коммунал хизматларнинг ўчирилиши ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади раддияда.
Компания иссиқликни барқарор ҳамда узлуксиз таъминлаш мақсадида барча чора-тадбирлар кўрилаётганини билдирди ва фақат расмий манбаларига таянишни, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатишдан сақланишни илтимос қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар