![Ўзбекистон аҳолисининг қанча қисми тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмайди?](/uploads/posts/2025-02/f868f13ded_f371bde33fed82e5fae9b.webp)
Ўзбекистон аҳолисининг 44 фоизи жисмоний фаол эмас, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди.
“Ўтказилган ўрганишларга кўра, аҳолининг 44 фоизи жисмоний фаол эмаслиги, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги аниқланган”, — деб ёзади президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.
Айтилишича, аҳоли ўртасида бошоқли, донли маҳсулот, мева-сабзавотлар истеъмоли кескин камайиб, туз ва шакар истеъмоли ортиб бораётгани хавотирларни янада кучайтиради.
“Оқибатда одамларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида қон босими билан боғлиқ муаммо бор. Юқумли бўлмаган касалликлар эрта ўлимга сабаб бўлмоқда. Шу боис, “Соғлом инсон – соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати бошланади”, — дея қайд этилган хабарда.
Мутасаддиларга соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик тарғиботи билан ҳар бир оилани қамраб олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу йўналишда халқчил ва таъсирчан ижтимоий роликлар тайёрлаб, ҳар куни марказий телеканалларда намойиш этиш лозимлиги таъкидланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар