
2025 йил 11 февраль куни 7-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаган маҳкум Мустафа Турсинбаев бир қаватли бинонинг деворларини бузаётган вақтида девор қисми қулаб, босиб қолган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Маҳкум М.Турсинбаев зудлик билан шифохонага жойлаштирилган.
Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан маҳкум М.Турсинбаев 16 февраль куни шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Тошкент махсус прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар