13:44 / 23.02.2025
363

Андижонда 11 йил аввал содир этилган жиноят фош этилди

Андижонда 11 йил аввал содир этилган жиноят фош этилди
Фото: Видеодан кадр
Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда 11 йил аввал содир этилган босқинчилик жинояти фош этилган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2014 йил 21 майда Шаҳрихон тумани Байроқ маҳалласида икки нафар ниқоб кийган шахс пичоқ ва ов қуроли билан қуролланиб фуқаролардан бирининг яшаш хонадонига бостириб кирган.

Улар хонадон эгаси ва унинг оила аъзоларига ҳужум қилиб, улардан пул талаб қилган. Сўнг агар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилса ўлдириб кетишини айтиб уйдан чиқиб кетган ва яширинган.

Қарийб 11 йилдан сўнг ушбу жиноятни 1990 ва 1993 йилда туғилган икки шахс содир этгани аниқланиб, уларнинг бири қўлга олинган. Иккинчи жиноятчини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Гумондор шахсдан босқинчиликни содир этишда фойдаланилган ов милтиғи далилий ашё сифатида олинган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият