10:49 / 12.03.2025
96

Қибрайда психофаол дориларни яширинча тарқатаётган «закладчик»лар ушланди

Қибрайда психофаол дориларни яширинча тарқатаётган «закладчик»лар ушланди
«Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбири доирасида Қибрай тумани Аҳиллик маҳалласи ҳудудида Тошкент вилояти ИИББ 1-минтақавий ҳудуд патрул-пост хизмати ходимлари томонидан «закладчик»лар билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Ходимлар хизмат вақтида шубҳали ҳаракат қилган 22 ёшлар атрофидаги икки нафар шахсларни кузатганлар. Кузатув давомида ходимлардан қочишга уринган 2003 йилда туғилган шахс (М.А. ва Ж.М.)лар ушланиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада уларнинг ёнидан 520 дона қадоқланган ҳолатдаги кучли таъсир қилувчи, психофаол дори воситалари борлиги аниқланиб, ИИБ тезкор ходими иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.

Аниқланишича, ушбу шахслар мазкур воситаларни ҳудуднинг хуфиёна жойларида «закладка» кўринишида яшириш мақсадида олиб келганлар.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият