16:24 / 20.03.2025
5 579

Муниса Ризаева: $1,500,000лик ҳовли ва қизиқарли суҳбат!

Муниса Ризаева: $1,500,000лик ҳовли ва қизиқарли суҳбат!
Ўзбекистоннинг машҳур хонандаси Муниса Ризаева ўзининг яқинда сотиб олган $1,500,000лик ҳовлисида блогер Жаҳонгирни меҳмон қилди. Журналист унинг уйини айланиб, қизиқарли саволлар билан муҳокамага тортишга ҳаракат қилди.

Муниса янги уйига кўчиб келганини ва ҳали барча жиҳозлар тўлиқ ўрнатилмаганини таъкидлаб, Жаҳонгир билан ҳазиллашди: "Сиз дарров чопиб келдингиз, Сиз ёмонсиз!"

Блогер эса бунга жавобан "Уч йил олдин, эрга тегиб фарзандли бўлсангиз меҳмонга келамиз деб келишган эдик. Ваъдага вафо қилдик!" деди. Муниса буни тасдиқлаб, "15 йил ичида уч марта интервью берган бўлсам, иккисини сизга берганман" дея кулди.

Суҳбат давомида хонанда ҳовлининг лойиҳаси, ички дизайни ва шахсий ҳаёти ҳақида гапирди. Ҳовли олдида турган қимматбаҳо машиналар ҳам диққат марказида бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият