17:01 / 24.03.2025
693

Ичимлик суви қарздорлигига эътиборсиз бўлманг

Ичимлик суви қарздорлигига эътиборсиз бўлманг
Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан, ”Сирдарё сув таъминоти” АЖ билан ҳамкорликда истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан қарздорликларини ундириш юзасидан ҳудудларда ундирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Ундирувларни амалга ошириш билан бирга, қарзини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келаётган истеъмолчиларнинг мулклари хатланмоқда.

Жумладан, Мирзаобод туман Тошкент маҳалласи ҳудудида яшовчи фуқаро 2022 йилдан буён ичимлик сувидан жами 2,3 млн. сўм қарзини тўламаганлиги сабабли қарздорга тегишли телевизор ҳамда кир ювиш машинаси хатланди.

Бундай тадбирлар барча туман ва шаҳар ҳудудларида олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият