22:49 / 24.03.2025
10 045

Ўзбекистонда эркаклар асосан неча ёшда турмуш қурмоқда?

Ўзбекистонда эркаклар асосан неча ёшда турмуш қурмоқда?
Ўзбекистонда никоҳланувчи эркакларнинг ёши бўйича тақсимланиши ҳақида маълумот берилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-феврал ойларида, ФҲДЁ органларида республика бўйича 31 775 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Қайд этилган никоҳларда эркакларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши:
- 20 ёшгача – 1,4 %;
- 20-30 ёш – 78,7 %;
- 31-40 ёш – 13,6 %;
- 41 ёш ва ундан катталар – 6,3 %.

Маълум бўладики, эркакларнинг мутлақ катта қисми 20-30 ёш оралиғида оила қурмоқда.

Қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши:
- 20 ёшгача – 35,3 %
- 20-30 ёш – 52,4 %
- 31-40 ёш – 9,4 %
- 41 ёш ва катталар – 2,9 %ни ташкил этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият