
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–март ойларида Тошкентдаги уй-жой ижара нархлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пасайган. Хусусан, 1, 2 ва 3 хонали хонадонлар учун ўртача ижара ҳақлари сезиларли равишда тушган бўлса, 4 хонали уйлар ижараси баъзи туманларда люкс тоифадаги уйлар ҳисобига бироз қимматлашган.
Ўртача таъмирланган уйлар бўйича ўртача ижара нархлари (март 2025)
- 1 хонали — $296 (▼ -16,6%)
- 2 хонали — $379 (▼ -4,6%)
- 3 хонали — $454 (▼ -2,9%)
- 4 хонали — $521 (▼ -4,7%)
- Энг арзон туманлар: Сергели, Олмазор
- Энг қиммат туманлар: Шайхонтоҳур, Яккасарой
Тўлиқ таъмирланган уйлар бўйича ўртача ижара нархлари (март 2025)
- 1 хонали — $411 (▼ -13,1%)
- 2 хонали — $547 (▼ -15,0%)
- 3 хонали — $728 (▼ -8,5%)
- 4 хонали — $957 (▲ +3,1%)
- Энг арзон туманлар: Сергели, Учтепа
- Энг қиммат туманлар: Миробод, Шайхонтоҳур
Ижара бозоридаги ушбу ўзгаришлар аҳоли учун қулай имкониятлар яратаётган бўлса-да, 4 хонали уйларни ижарага олишда люкс тоифаси таъсирида нарх кўтарилиши кузатилмоқда.
Тошкент шаҳар Тошкент ижара бозори Уй ижараси 2025 Макроиқтисодий таҳлил Сергели тумани Шайхонтоҳур тумани Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар