date
views 1 012

Сергей Лавров Ўзбекистонга келади — ташрифдан мақсад ва учрашувлар режаси

Сергей Лавров Ўзбекистонга келади — ташрифдан мақсад ва учрашувлар режаси
Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади — стратегик ҳамкорлик муҳокама марказида

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2024 йил 22–23 апрель кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифинг чоғида маълум қилди.

Ташриф давомида Лавров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

“Тошкентда ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси президенти билан учрашув ва мамлакат ТИВ раҳбари билан батафсил музокаралар режалаштирилган”, — деди Захарова.

Брифингда таъкидланишича, музокараларда асосий эътибор:
  • Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада ривожлантириш
  • Минтақавий хавфсизликни таъминлашда ҳамкорлик
  • Халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро мувофиқлик

га қаратилган бўлади.

Бу ташриф икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар алоқаларнинг янги босқичга чиқишида муҳим ўрин тутиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергей Лавров Ўзбекистонга келади — ташрифдан мақсад ва учрашувлар режаси